Ўзбек дирижёри Исроилда тўрт концерт берди

Дата: 10:02, 28-07-2015.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – Ёш бўлишига қарамасдан танлиб улгурган тошкентлик дирижёр Азиз Шоҳакимов Исроилда Ришон Ле Ционнинг маҳаллий симфоник оркестри билан концертлар сериясини берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонасидан хабар қилишларча, қўшма лойиҳа доирасида 4 концерт қўйилди. Улар Тель-Авив, Ришон, ЛеЦион ва Реховотда ўтказилди. Дастур Моцартнинг 29-симфонияси ва Брукнернинг 4-симфониясидан иборат бўлди.

Ушбу ташриф А.Шоҳакимовнинг Исроилдаги учинчи қўшма лойиҳасидир. У Исроилга илк марта таниқли Зубин Мет таклифига кўра Владимир Неймернинг дирижёрлари сафида 2006 йилда келган эди.

Эслатиб ўтамизки, Азиз Шоҳакимов Тошкентда 1989 йилда туғилган. В.Успенский номидаги Республика ихтисослашган мусиқа мактаби ва Тошкент Давлат консерваториясини тугатган. Дирижерлик пультига илк марта 12 ёшида қўйилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: