Ўзбек донорлари деярли 750 минг сўм миқдорда бир марталик пул мукофоти оладилар

Дата: 16:47, 01-11-2016.

Тошкент. 1 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек донорлари энг кам иш ҳақи миқдорининг (ЭКИҲМ) 5 бараварига тенг ёки 748 минг 875 сўм миқдорда бир марталик пул мукофоти оладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бу Вазирлар Маҳкамасининг ҳукумат раҳбари томонидан 27 октябрда имзоланган  “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” Фахрий кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.    

Хужжатга мувофиқ, нишон билан нафақат мамлакат фуқаролари, балки хорижликлар ҳам мукофотланиши мумкин. Ягона шарт – камида 40 марта қон ёки 60 марта унинг қисмларини беғараз топширишдан иборат.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда 1 ЭКИҲМ 149 минг 775 сўмга тенг.

$1=3102,18 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: