Ўзбек дзюдочи-паралимпиячилар Бразилияда уч медални қўлга киритдилар
Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Ўзбекистондан паралимпиа дзюдоси бўйича Рио-де-Жанейродаги (Бразилия) 2016 йилги Гран-прида иштирок этган барча уч спортчилар медалларни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Миллий Олимпиа қўмитасидан хабар қилишларича, Ўткир Нигматов (-66 кг) олтин медални қўлга киритди. У финалда “Лондон-2012” Паралимпиа ўйинлари чемпиони ва 2014 йилги жаҳон чемпиони Давид Хорава (Украина) устидан ғалаба қилди.
2014 йилги Паросиё ўйинлари ғолибаси Севинч Салаева кумуш, Ширин Шарипов (+100 кг) эса бронза медалларни қўлга киритди.