Ўзбек дзюдочилари бир неча мусобақаларда иштирок этадилар

Дата: 15:14, 06-05-2014.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Ўзбек дзюдочилари бир неча мусобақаларда иштирок этадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Улардан биринчиси – “Катта шлем” сериясидаги турнир бўлиб, у Озарбайжон пойтахти Бокуда 8 - 12 май кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоасида 13 спортчи бўлиб улар 7 вазн тоифаларига таалуқли.
Иккинчи турнир – Бокудаги мусобақалардан кейин бошланиб, Россиянинг Оренбург шаҳрида ўтказиладиган Европа Кубоги.
Учинчи мусобақа – Австрияда ўтиши мўлжалланган Ўсмирлар ўртасида Европа Кубоги ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: