Ўзбек дзюдочилари Грузиядаги Гран-при босчиқида қатнашадилар

Дата: 10:24, 19-03-2014.

Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – 21 - 23 март кунлари Тбилисида дзюдо бўйича Гран-при босқичларидан бири бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Куни кеча Ўзбекистондан ушбу нуфузли мусобақада қатнашувчи спортчилар жамоалари таркибларини тузиш тугалланди. Булар уч ёш дзюдочилар Ғиёсжон Бобоев (73 кг), Камолиддин Холматов (90 кг) ва Гулноза Матниёзовалардир (70 кг)”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизматида.
Ўзбек дзюдочилари бундан кейин катталар ўртасида мамлакат чемпионати баҳсларида қатнашадилар. Ушбу мусобақа Тошкентда 2014 йилнинг 31 март - 1 апрел кунлари бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: