Ўзбек дзюдочилари Куба Гран-присида бешинчи ўринни олдилар
Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – Ўзбек дзюдочилари учун мавсумдаги илк турнир бўлган 2016 йилги Куба Гран-присида бешинчи ўрин билан якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Дзюдо федерациясидан хабар қилишларича, Шарафиддин Лутфиллаев (-60 кг) бош совринни олишига бир баҳя қолди. У “бронза” учун курашда озарбайжонлик Абу Дабидаги 2014 йилги “Катта дубулға” турнири ғолиби Орхан Сафаровга енгилди.
Гулноза Матниёзова (-70 кг) ҳам учинчи поғонани эгаллаши мумкин эди. Бунга француз курашчи қизи, Бокудаги 2015 йилги “Катта дубулға” турнири бронза медали соҳиби Еве Мария Гайе монелик қилди.
Эслатиб ўтамизки, Куба Гран-приси 22 январда бошланди. Унда дунёнинг 59 мамлакатидан 423 дзюдочи (257 эркак ва 166 аёл) иштирок этди. Улар муҳим рейтинг балллари учун курашдилар. Ўзбекистон термаси мусобақада 11 спортчи билан қатнашди.