Ўзбек дзюдочилари Туркиядаги Гран-при босқичида икки медални қўлга киритдилар

Дата: 09:56, 04-04-2016.

Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – Дзюдо бўйича Ўзбекистон термаси Туркиянинг Самсун шаҳридаги Гран-при босқичида икки медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Гран-при муқобақасининг сўнги кунида Диёрбек Ўразабоев олган бронза медалга (60 кг) Дилшод Чориев (90 кг) ҳам ўз совринни қўшди”, – деб таъкидлашди Дзюдо федерациясида.

Чориев дастлабги раундлардаги курашларни муваффақиятли якунлаб, Беларус, Швейцария, Испания вакиллари бўлган спортчиларни енгди, лекин ярим финалда Тюмендаги Катта дубулға турнирининг бронза совриндори россиялик Ҳусен Холмурзаевга енгилди.

Бронза медал учун курашда Чориев 3,5 дақиқада Прагада бўлиб ўтган 2016 йилги Европа биринчилигининг бронза медал совриндори поляк Патрик Чиечомскига енгди.

Шундан қилиб, икки бронза медал ва Гулноза Матниязова (70 кг) қўлга киритган бешинчи ўрин билан Ўзбекистон термаси медал ҳисобида 18-ўринни эгаллади. Биринчи ўринни Франция (5-3-1), кейинги поғоналарда Жанубий Корея (2-1-0), Туркия (1-2-1) термалари дзюдочилари эгаллади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: