Ўзбек дзюдочилари Венгриядаги турнирда 4 медални қўлга киритдилар
Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Будапештда дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи турнир якунига етди. Унда ўзбекс спортчилари тўрт медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон шарафини 7 спортчи ҳимоя қилди, улардан тўрттаси медалларга сазовор бўлди. Ўзбекистонлик дзюдо усталари 1та кумуш ва 3та бронза медалига сазовор бўлдилар. Бу натижа жамоага медаллар ҳисобида 11-ўринни олишга имкон берди”, - деб таъкидлашди республика Дзюдо федерациясида.
Турнирнинг илк кунида Шарафиддин Лутфиллаев (60 кг) учинчи ўрин учун баҳсда озарбайжонлик Ильгар Мушкиевни енгди. Икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров (66 кг) ҳам бронза медалини олди. Саралаш босқичларида у Молдова ва Венгриялик курашчиларни енгди, яримфиналда Словения вакилига енгилди. Учинчи ўрин учун курашда эса исроиллик спортчи Баруч Шмаиловдан устун келди.
100 кг вазн тоифасида қатнашган Сойиб Қурбонов ҳам олтин совринни олишига оз қолди. У саралаш баҳсларида икки курашни камчиликсиз ўтказиб, финал беллашувида голландиялик Майкл Коррелга имкониятни бой берди.
Ўзбек термасига тўртинчи медални тажрибали дзюдочи қиз Гульноза Матниязова (70 кг) олиб келди. Учинчи ўрин учун беллашувда у 2015 йилги Осиё чемпионатининг бронза соврини соҳиби япониялик Карен Нун Ирадан енгилди.
Турнирда 55 мамлакатдан жами 252 спортчи қатнашди.


