Ўзбек дзюдочиси Бокудаги “Катта дубулға” турнирнининг совриндори бўлди

Дата: 17:27, 22-03-2017.

Тошкент. 22 март. ЎзТАГ – Ўзбек дзюдочиси Муҳриддин Тиловов Бокудаги “Катта дубулға” турнирнининг кумуш медали совриндори бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Дзюдо федерацияси маълумотларига кўра, 60 кггача вазн тоифасида Муҳриддин Тиловов иккинчи ўринни эгаллади ва бу борада фақат финалда япониялик курашчи Тору Шишимега енгилди. Озарбайжонлик Ўрхан Сафаров ва болгар Янислав Герчевлар бронза совриндорлари бўлишди.

Мусобақаларда жами дунёнинг 31 мамлакатидан 182 дзюдочи иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: