Ўзбек дзюдочиси мўғил турнирининг “бронза”сини олди
Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик дзюдочи Эркин Дониёров Улан-Батордаги (Мўғулистон) Гран-при турнирининг “бронза” совринини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Дзюдо федерациясидан хабар қилишларича, Москвадаги Grand Slam турнирининг кумуш совриндори, тошкентдаги Гран-прининг кумуш медали эгаси бўлган Э. Дониёровга муваффақият мўғил турнирнинг якуний кунида кулиб боқди.
Ўзбекистон вакили 90 кггача вазн тоифасида курашган 16 дзюдочилар орасида бошланғич босқичда кореялик спортчини енгиб учинчи бўлди. Иккинчи босқичда Эркин Дониёровни мезбонлар вакили, 2014 йилги Осиё ўйинлари бронза медали совриндори Отгонбаатар Лхвагвасурен тўхтатди. Шундан сўнг ўтиш турнирида иштирок этган Эркин Дониёров дастлаб швециялик дзюдочини, учинчи ўрин учун курашда эса Германия вакилини енгиб, бронза медали совриндори бўлди.
Ўзбекистон термасининг яна икки вакили Ғиёсжон Бобоев (+ 73 кг) ва Элёр Машариповлар (+ 100 кг) кучли еттиликкка кирдилар.
Умумжамоа ҳисобида Монголия терма жамоаси 5 олтин, 3 кумуш, 10та бронза медали билан биринчи, Япония терма жамоаси иккинчи (3-2-3), Хитой дзюдо усталари эса учинчи (2-2-2) ўринни эгаллади.