Ўзбек дзюдочиси Мирзоҳид Фармонов Анталия Гран-присида ғалаба қилди

Дата: 15:10, 11-04-2017.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Ўзбек дзюдочиси Мирзоҳид Фармонов Анталия Дзюдо федерацияси Гран-присининг олтин медалини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Дзюдо федерацияси маълумотларига кўра, Мирзоҳид Фармонов 26 дзюдочи курашаётган 73 кг вазн тоифасида қатнашди. Шу тоифада унинг ватандоши Ғиёсжон Бобоев Словенц Драксичга курашни бой берди. Эслатиб ўтиш жоизки, Ғиёсжон ўтган ҳафта ушбу вазнда Тбилиси Гран-присини ғолиби бўлган эди.

М.Фармонов яримфиналда Акил Гжаков (Косово) билан курашди ва уч ваза-ари баҳоси билан устун келди.

Ўзбек дзюдочиси финалда Гран-при мезбони бўлган Туркия вакили билан беллашди. Томошабинларнинг рақибини қўллаб-қувватлашига қарамасдан, Мирзоҳид ғалаба қилди.

Мирзоҳид Фармонов ОАВ берган интервьюсида унинг ғалабаси бутун Ўзбекистонга тегишли, деб айтиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: