Ўзбек дзюдочиси Ришод Собиров фаолиятини якунлаганини маълум қилди
Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпиони ва Олимпиа ўйинларининг бронза совриндори Ришод Собиров фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Бу маълумотни “Газета.uz” нашрига спортчининг ўзи тасдиқлаган.
“Ёшларга жой бериш вақти келди. Мен Ўзбекистоннинг довруғи чиқиши учун қўлимдан келган барча ишни қилдим. Энди мураббий сифатида ишламоқчиман”, - деди дзюдочи.
30 ёшли спортчи фаолиятидаги энг ёрқин ҳодиса деб Рио-2016даги бронза медал учун кечган баҳс деб билади.
Маълумот ўрнида, Р.Собиров 2008 йилги Пекин, 2012 йилги Лондон ва 2016 йилги Рио-де-Жанейро Олимпиа ўйинларининг бронза медали, жаҳон чемпионатларининг 2 олтин ва битта бронза медали, шунингдек, Жаҳон кубоги, Гран-При ва Катта дубулғада 17 медал (10-4-1) ва қитъа биринчилигидаги 4 медалларни (1-1-2) қўлга киритган.