Ўзбек экологлари Атроф муҳит бўйича Марказий-Осиё етакчилик дастурида иштирок этишмоқда

Дата: 17:57, 26-09-2016.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассислари Алматида бўлиб ўтаётган Атроф муҳитнинг барқарор ривожланиши бўйича Марказий-Осиё етакчилик дастурида иштирок этишмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмита маълумотларига кўра, 19-27 сентябрда бўлиб ўтувчи дастур еттинчи марта ўтказилмоқда. У Марказий-Осиё Минтақавий экологик маркази томонидан ЮНЕП, Норвегия ҳукумати, ОБСЕнинг Астанадаги идораси, USAID ва Европа Иттифоқи кўмагида ташкил этилган.

Жорий йилда ўқиш дастури ЕИ “Марказий-Осиёда сув масалалари ва энергетика билан боғлиқ низоларни бартараф қилиш” ва USAID томонидан молиялаштирилаётган “Сув, таълим ва ҳамкорлик” лойиҳалари мақсадларига мос келади.

Қўшимча қиламизки, 21-27 сентябрда ушбу дастурлар доирасида Марказий-Осиё  ташқи ишлар вазирликлари ва парламенти аъзолари учун иккинчи ўқиш модули бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: