Ўзбек эксперти Афғонистон шимолида буфер ҳудуди яратиш фикрини ижобий баҳолади
Тошкент. 5 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик мустақил эксперт Олег Столповский Марказий Осиёдаги ҳудудий хавфсизлик тизими аъзоларининг Афғонистон шимолий вилоятларида “хавфсизлик ҳудуди” яратиш мақсадларидаги ҳаракатларини бирлаштириш ғоясининг барча ижобий ва салбий томонларини ҳисоблаб чиқди, дея хабар беради 12news.uz.
Унинг сўзларига кўра, ғоянинг моҳияти Қобулдаги ҳукуматнинг Афғонистон кўпчилик туманларини яхши назорат қила олмаслиги шароитида Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиянинг хавфсизлиги мақсадларида шимолий афғон ҳудудларида барқарорлик ҳудуди ташкил қилишдан иборат. Ҳудуд ички афғон низолари оқибатларини қўшни мамлакатларига тарқатмаслик учун ўзига хос буфер вазифасини бажарган бўлар эди.
“Бунинг учун Афғонистон шимолига қўшин киритиш ёки мустаҳкам иншоотлар қуриш шарт эмас. Яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш, ушбу мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий вазиятни нормаллаштиришга амалий ёрдам беришнинг ўзи кифоя. Бу, ўз навбатида, ушбу ҳудудда кечаётган жараёнларга ҳудуд мамлакатлари учун фойдали русумда таъсир қилишга имкон беради”, - дейди ўзбек эксперти.