Ўзбек экспертлари банк тармоғининг мамлакат ривожидаги аҳамиятини муҳокама қилдилар

Дата: 15:24, 20-04-2015.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Иқтисодий тадқиқотлар маркази (ИТМ) Тошкентда “2030 йилгача бўлган муддатда иқтисодий ўсиш стратегиялари: банк тармоғи учун имкониятлар” мавзуида семинар ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Семинар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда ўтказилди. Унда иштирокчиларга ИТМнинг Жаҳон банки, БМТ Тараққиёт дастури ва ҳукумат билан биргаликдаги ташаббуслари доирасида тайёрланган “Ўзбекистонни узоқ истиқболда ривожлантириш стратегияси”, “Ўзбекистон 2030 йўлида: ўсишнинг ресурслардан самарали фойдаланиш моделига ўтиш”, “Тадбиркор қиёфаси/трансакция эффекти” номли асосий маърузалари бўйича тақдимотлар тақдим қилинди”, - деб таъкидлашди ИТМ матбуот хизматида.

Семинар доирасида банк тармоғининг ривожи муҳим омиллардан бири эканлиги таъкидланди. Чунки соғлом банк тармоғисиз узоқ муддатли истиқболдаги мақсадларга етиш имконсиздир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: