Ўзбек элчихоналарида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилди

Дата: 14:45, 03-07-2018.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – Ўзбек элчихоналарида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ 2018-йил 1-июлдан эътиборан мамлакатимизнинг Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистондаги элчихоналари штат жадвалига савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими киритилди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Статистик маълумотларга кўра, 2017 йилда Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан товар айланмаси $253,9 млнни, Тожикистон билан $237 млнни, Туркманистон билан $177,3 млнни ташкил этган. Ўтган муддат давомида Ўзбекистоннинг кўрсатилган мамлакатлар билан ўзаро савдоси $668,2 млнни ташкил қилиб, 2016 йилдагига нисбатан деярли 16% ошган.

Сурат манбаи: http://nm.tj/politics/page/12/

Янгилик билан ўртоқлашиш: