Ўзбек енгил атлетикачилари Польшадаги турнирда 5 медални қўлга киритдилар
Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик енгил атлетикачилари Спаладаги (Польша) Sprawdzian Kontrolny PZLA 2015 халқаро турнирда муваффақиятли қатнашдилар. Мамлакат спортчилари бу ерда ўқув-машқ йиғинини ўтказмоқдалар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясидан хабар қилишларича, аёллар ўртасида 60 метрга югуришда биринчи ўринни Ўзбекистон терма жамоаси вакиласи Нигина Шарипова олди. Узоқликка сакрашда иккинчи натижалар эса Азиз Омонов ва Анастасия Журавлевалар томонидан кўрсатилди. Енгил атлетикачилар Тимур Хусунлин ва Анастасия Журавлевалар эса уч ҳатлаб сакрашда мусобақанинг бронза медали совриндори бўлдилар.