Ўзбек енгил атлетикачиси Дубайдаги халқаро гран-при ғолибаси бўлди

Дата: 17:33, 24-03-2017.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон термаси аъзоси Наталья Семенова Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро гран-прининг ғолибаси бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон МОК маълумотларига кўра, у найза улоқтириш мусобақаларида қатнашиб, 16,81 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонлик спортчи қиз ядро улоқтириш машқида ҳам гран-прининг кумуш совринини қўлга киритди.

Мамлакатнинг яна бир вакили Элбек Султонов 14,30 метр натижа билан “бронза”ни олди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон термаси ҳиссасида ҳозирча битта олтин, битта кумуш ва битта бронза соврин бор.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: