Ўзбек енгил атлетикачиси Хорватияда ғалаба қилди
Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Светлана Радзивил Хорватиядаги World Challenge Zagreb халқаро турнирида ғалаба қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу енгил атлетика муособақаси IAAF World Challenge (Борис Ханзекович хотирасига) сериясидаги энг сўнгги мусобақалардан биридир.
Енгил атлетика федерацияси маълумотларига кўра, баландликка сакрашда Светлана Радзивил биринчи уринишдан 189 см натижа билан ғалаба қозонди.
Иккинчи ўринни эса уринишлар ҳисобида украиналик спортчи Юлия Левченко эгаллади.
Учинчи ўринни эса худди шундай натижа билан Ирина Геращенко (Украина) ва Леверн Спенсер (Сент-Люсия) бўлишиб олишди.