Ўзбек енгил саноатининг ишлаб чиқариш ҳажми 3 трлн сўмгача ўсди

Дата: 17:40, 17-02-2016.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон енгил саноати корхоналари томонидан 3 трлн сўмлик маҳсулотлар, 1 трлн сўмликдан зиёд халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар 17 февралда “Ўзбекенгилсаноат” АЖнинг матбуот анжуманида келтирилди.

Йил якунлари бўйича тармоқ корхоналарида 188 турдаги товарлар ишлаб чиқарилиб, янги 75 хилдаги маҳсулот ўзлаштирилди ва 205 млрд сўмлик маҳсулотлар чиқарилди.

Тармоқ экспорти $1 млрдни ташкил қилди. Экспортчи корхоналар сони 254 етди ва бу АЖ таркибидаги корхоналарнинг 89% ташкил қилади.

Экспорт таркибида янги текстиль маҳсулотлари: бамбукли, модаль ва аралаш эшилган ип, жаккард ва ригелли полотно, янги моделдаги, расмли ва безакли тайёр тикув буюмлари кабилар бор. Экспорт ҳажмида юқори қўшимча қийматга эга товарлар улуши 42% етди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: