Ўзбек эшкак эшувчилари Осиё ўйинлари совриндорлари бўлишди
Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари Таиландда бўлиб ўтган 2017 йилги Осиё кубоги совриндорлари бўлдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Каноэ ва байдаркада эшкак эшиш федерацияси маълумотига кўра, терма Осиё чемпионатида тўрт медални қўлга киритди.
1500 метрга икки киши бўлиб эшкак эшишда Сардор Тўлқинхўжаев ва Алишер Турдиевлар 2:26:03 натижа кўрсатиб, Осиё чемпионлари бўлдилар.
Енгил оғирликдаги жуфт иккиликлар мусобақаларида Тоҳир Раҳматов ва Шахзод Насридиновлар 6:20:59 натижа билан кумуш медални олишди. Жуфтлик гонконглик экипаждан бир озгина (6:19:88) ортда қолди.
Оғир вазндаги тўрт кишилик қайиқлар беллашувида Отамурод Раҳимов, Фаррух Астонов, Достонжон Баҳриев, Ўктам Давроновлам ҳам иккинчи ўринни олишди. Шахбоз Холмурзаев енгил вазндаги яккаликда бронза медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.