Ўзбек эстрадаси юлдузи Райҳон эгиз фарзандли бўлди

Дата: 15:13, 06-05-2014.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Куни кеча таниқли ўзбек ашулачиси Райҳон илк маротаба она бўлди. 35 ёшли ўзбек шоу-бизнеси вакиласи эгиз фарзанд кўрди, дея хабар беради Podrobno.uz агентлиги.
Икки ёқимтой чақалоқ дунёга 5 май куни кун ярмида келди. Тушдан кейин Раҳон Instagramдаги ўз саҳифасида эгизакларнинг суратларини эълон қилди.
Райҳон номига эса мухлислари ва ҳамкасабалари номидан табриклар ёғилиб кетди. Podrobno.uz мухбирига ўз манбаси берган хабар кўра, она ва болаларнинг соғлиги меъёрида. Эгизакларга қандай исм қўйилиши эса ҳали маълум эмас.

Янгилик билан ўртоқлашиш: