Ўзбек фармацевтика компаниялари маҳсулотлар экспортини $14,5 млнга етказиш ниятидалар

Дата: 16:28, 09-03-2016.

Тошкент. 9 март. ЎзТАГ – Жорий йилда Ўзбек фармацевтика компаниялари маҳсулотлар экспортини $14,5 млнга етказиш ниятидалар. Бунинг асосини маҳаллий хом ашёдан тайёрланнадиган янги дорилар ташкил этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бугунги кунда “Ўзфармсаноат” корхоналари маҳсулотларни МДҲ бозорлари, Эстония, Латвия, Литва, Польша, Германия, Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон ва бошқа жойларда учратиш мумкин. Ўтган йилда $11,2 млнлик маҳсулот экспорт қилинди”, - деб таъкидлашди “Ўзфармсаноат” компаниясида.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 100 зиёд фармацевтика корхоналари фаолият юритмоқда. Улар 90 фармакотерапевтик гуруҳларга кирувчи 1,7 мингдан зиёд номдаги дори воситаларини ишлаб чиқармоқда. Хусусан, маҳаллий ишлабчиқарувчилар томонидан 230 турдан зиёд инъекцион препаратлар, 45 инфузион эритмалар, 76 антибиотиклар, уч турдаги вакцина, 528 номдаги ҳапдори ва капсулалар, 307 хилдаги мазлар, эритма ва дамламалар тайёрланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: