Ўзбек фармацевтика маҳсулотлари етказиб берувчиси низом капиталини ошириш учун 2,27 млрд сўмлик акциялар чиқаради

Дата: 22:37, 07-10-2014.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – “Самарқанд Дори-дармон” ўзбек фармацевтика маҳсулотлари етказиб берувчиси низом капиталини ошириш учун 2,27 млрд сўмлик акциялар чиқаради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Эмиссия Давлат хусусийлаштириш қўмитасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан рўйхатга олинган.

Жами ҳар бирининг номинали 945 сўмлик 2,402 млн дона хужжатлаштирилмаган оддий исми кўрсатилган акциялар чиқарилади.

Бу қимматли қоғозлар ёпиқ обуна орқали олдин чиқарилган қиймати 730 сўмлик акцияларни янгиларига алмаштириш йўли билан жойлаштирилади.

Айни пайтда орадаги 552,625 млн сўмлик фарқ компания томонидан ўтган йилда олинган соф фойда ҳисобига қопланади.

Эслатиб ўтамизки, “Самарқанд Дори-дармон” компанияси “Дори-Дармон” акционерлик компаниясининг улгуржи-чакана савдо корхонаси таркибига киради. Ушбу компания 90 йилдан бери республика аҳолиси ва тиббий муасасаларини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаб келади.

Компания таркибида 8 акционерлик жамияти, 12 МЧЖ мавжуд. Ўз навбатида, улар таркибида 17 улгуржи омборлар, 15назорат таҳлил лабораториялари, 1,327 минг аптека бор.

$1 = 2371,45 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: