Ўзбек фармкорхоналари маҳсулот ишлаб чиқаришни 22% кўпайтиришни режалаштирмоқдалар
Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – 2015 йил якунлари бўйича ўзбек фармкорхоналари маҳсулот ишлаб чиқаришни 22% кўпайтириб, 670 млрд сўмга етказишни режалаштирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бугунга келиб биз 2015 йил якунлари бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш тахминан 22% кўпайиши ҳақида маълумот олдик. Лекин ҳали вақт бор ва корхоналар ишлаб чиқариш ҳажмларини бир неча фоизга ўстиришлари мумкин”, - деб таъкидлади ЎзТАГ мухбирига “Ўзфармсаноат”даги манба.
Эслатиб ўтамизки, бугунда Ўзбекистонда 119 фармацевтик корхона бўлиб, 90 фармакологик гуруҳи ва 30 дори шакллари бўйича 1447 дори воситалари рўйхатга олинган.
2015 йилда тармоқда $112,4 млн, кейинги 10 йилда $280 млн инвестиция ўзлаштирилди. Бундан $97,7 млни тўғридан тўғри хорижий инвестициялардир.
$1=2780,05 сўм