Ўзбек фармкорхоналари маҳсулот ишлаб чиқаришни деярли чоракка кўпайтирдилар

Дата: 15:21, 22-01-2016.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – 2015 йил якунлари бўйича ўзбек фармкорхоналари маҳсулот ишлаб чиқаришни деярли чоракка кўпайтирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзфармсаноат” АК хабар қилишларича, бугунда фармацевтика саноатида 119 корхона дори воситалари ва диагностика воситалари, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Уларнинг маҳсулотлари Ўзбекистон ички бозори эҳтиёжларининг ярмисини қоплайди. Ҳозирги пайтда “Ўзфармсаноат” АК корхоналари томонидан 90 фармакотерапевтик гуруҳларига ва 30 дори шаклларига доир 1,5 минг дори воситалари рўйхатга олинган.

Фармацевтика корхоналари 112 турдаги янги препаратларни жорий қилдилар, жумладан, улардан 20 Асосий дори воситалари рўйхатига кирган.

Эслатиб ўтамизки, тармоқ корхоналарини ривожлантириш мақсадларида мустақиллик йилларида тармоққа $500 млн сармоя киритилди, бундан $100 млн – тўғридан тўғри хорижий инвестицияларидир.

Тармоқда халқаро сифат стандартларини (ISO:9001, GMP стандарти) жорий этиш ишлари давом этмоқда.

Тармоқнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш мақсадида дунёнинг 12 мамлакатида “Ўзфармсаноат” АК 200 препарати ишлаб чиқарилади. 2015 йил якунлари бўйича экспортнинг ўсиши 18,3% ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: