Ўзбек фермерларига Европа Иттифоқига экспорт қилиш шартлари тушунтириб берилади

Дата: 11:21, 21-05-2015.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – 25 майда Тошкентда “Ўзбек мева-сабзовот маҳсулотларини Европа Иттифоқига мамлакатлар бозорларига етказишнинг техник шартлари” номли семинар ўтказилади. Тадбир “Ўзстандарт” агентстлиги ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан ташкил этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Агентликдан хабар қилишларича, семинарни Қуйи Саксония (Германия) Истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва озиқ-овқат ҳавфсизлиги давлат хизмати раҳбари олиб боради.

Тадбирда ЕИ мамлакатларида озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришни назорат қилиш ва бу борадаги стандартлар, тартиблар, импортда техник регламентлар, ҳавфсизликни таъминлаш, импорт маҳсулотни фитосанитар назорат қилиш, сифат талаблари, сертификация масалалари ҳамда янги ва қайта ишланган маҳсулотлар экспортининг бугунги ҳолати ва истиқболлари каби қатор муҳим масалалар батафсил кўриб чиқилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: