Ўзбек фермерларининг қарздорлиги уч йилга “музлатилди” ва кредитлар бўйича ставкалари пасайтирилди
Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Ўзбек фермерларининг қарздорлиги уч йилга “музлатилди” ва кредитлар бўйича ставкалари пасайтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Агробанк” АТБ матбуот анжуманида таъкидлангани каби, бу Ўзбекистон президентининг 28 февралдаги “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва ҳукуматнинг унинг асосидаги “Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.
“Ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларини етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун кенг имкониятлар ва енгилликлар яратиб берди. Яъни фермер хўжаликларининг 2018 йил 1 январь ҳолатига таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорликлари 3 йил муддатга “музлатилди”. Пеня ва жарималардан кечилди”, - дейилади банк матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, матбуот анжуманида фермер хўжаликларида пахта хомашёси ва бошоқли дон ҳосили етиштиришни молиялаштириш тизими янада соддалаштирилгани қайд этилди. “Аввал кредит фоиз ставкаси ғалла етиштириш бўйича 5 фоиз бўлган бўлса, эндиликда 3 фоизга туширилди. Бунда пахта хом ашёси етиштириш бўйича кредит муддати 14 ой ва бошоқли дон учун эса 12 ой этиб белгиланди”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2013/07/16/zerno/