Ўзбек фильми “МДҲ ва Болтиқбўйининг энг яхши фильми тоифасида “Ника” мукофотини олиши мумкин

Дата: 15:19, 03-03-2017.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Ўзбек режиссёри фильми Зулфиқор Мусоқовнинг “Хазонрезги” фильми “МДҲ ва Болтиқбўйининг энг яхши фильми тоифасида “Ника” мукофотини олиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Россия кинематография санъати академияси “Ника” мукофотига номзодлар рўйхатини эълон қилганидан сўнг маълум бўлди. 

Баҳорнинг илк кунида “Ника”нинг 2016 йилги илк лауреатлари маълум бўлди. “Номус ва матонат” номинациясида режиссёр Александр Сокуров, “Кинематография фани, танқиди ва таълимига ҳисса” йўналишида Андрей Плахов ғолиб деб топилди. Академия кенгашининг Алексея Герман номидаги “Ватан кинематографиясига буюк хизматлари учун” махсус мукофоти Александр Миттга насиб қилди, “Телевизион кинематография ютуқлари” номинациясида режиссёр Павел Бардиннинг “Салам, Масква” фильми ғолиб чиқди”, - дейилади Россия Академияси сайтида. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: