Ўзбек фильми “Шлингель-2014” халқаро болалар киноси кинофестивали совринини олди

Дата: 14:58, 23-10-2014.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – “Унутма мени” болалар бадиий фильми Хемницда (Германия) бўлиб ўтган “Шлингель-2014” Халқаро болалар ва ўсмирлар киноси кинофестивали совринини олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Таниқли ўзбек кинорежиссери Қамара Камолованинг “Болалар фильмлари” йўналишида Ҳиндистон, Куба, Эрон, Голландия, Бельгия, Люксембург, Ирландия, Германия, Финляндия ва Испаниялик ижодкорларнинг ўнлаб фильмлари билан биргаликда қатнашди. Кинофестивал якунлари бўйича картина “Томашабинлар олқиши соврини”ни қўлга киритди”, – деб таъкидлашди “Ўзбеккино” МКси матбуот хизматида.

Кинофестивалда жами дунёнинг 50 мамлакатида олинган 132 фильм намойиш этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: