Ўзбек футбол клуби молия мажбуриятларини бажармаганлик учун жазоланди

Дата: 20:33, 25-06-2014.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон чемпионатининг биринчи ғарбий ҳудудида ўйновчи “Спартак” профессиональ футбол клубига нисбатан интизомий жазо қўлланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Клубга 2013 йилдаги бадални тўламаганлиги учун санкциялар жорий қилинди. Ўзбекистон ҳаваскор бўлмаган ва яримпрофессионал футбол клублари мусобақалари регламентини бузганлиги учун “Спартак”дан 6 очко олиб қўйилди”, - деб таъкидлашди мамлакат Профессиональ футбол лигаси матбуот хизматида.
Қарздорлик 2014 йилнинг 1 июлига қадар тўланмаган ҳолда “Спартак” Ўзбекистон чемпионати иштирокчилари сафидан чиқариб ташланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: