Ўзбек футболчи-ампутантлари ЖЧ гуруҳ босқичи учинчи ўйинини ҳам ютдилар

Дата: 13:00, 03-12-2014.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Ўзбек футболчи-ампутантлари ЖЧ гуруҳ босқичи учинчи ўйинини ҳам ютдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу сафар жамоа Бразилия термасини 3:0 ҳисобида енгди ва бу амалдаги жаҳон чемпионларига “А” гуруҳида биринчи ўринни олишларига имкон берди.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдин Ўзбекистон термаси Украина устидан 7:0 ва Ирландия устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қилган эди.

Аввал хабар берилгани каби, ЖЧ 30 ноябрдан 8 декабрга қадар мексиканинг Куликан шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: