Ўзбек футболчи қизлари саралаш турнирида қатнашадилар
Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар термаси U-23 2016 йилги Олимпиада мусобақаларининг саралаш турнирида қатнашади. Ушбу турнир Амманда (Иордания) бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Футбол федерациясидан хабар қилишларича, 11-15 март кунлари бўлиб ўтадиган мусобақаларда ўзбек футболчи қизлари Иордания, Гонконг ва Фаластинга қарши майдонга тушади.
Бундан олдин ўзбек термаси Эрон аёллар термасига U-23 қарши учта ўртоқлик учрашуви ўтказиб, ундан 2тасини ютиб, бирини дурангга якунлаган эди.
Маълумот ўрнида, 2016 йилги ёзги Олимпиа ўйинлари 5-21 августда Рио-де-Жанейрода (Бразилия) бўлиб ўтади.