Ўзбек футболчилари БААда ўқув-машқ йиғинини ўтказадилар
Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси куни кеча БААга навбатдаги ўқув-машқ йиғинини ўтказиш учун жўнаб кетди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“БААда ўтказиладиган ўқув-машқ йиғинида Ўзбекистон термаси Баҳрайн термаси (10 октябр) ва БАА терма жамоалари билан (14 октябр) ўтроқлик учрашувларини ўтказади. Ушбу ўйинлар Дубай ва Абу-Даби шаҳарларида бўлиб ўтади”, – деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, бир кун олдин жамоа Қатар термаси билан Дохада ўтроқлик учрашуви ўтказди ва 3:0 ҳисобида ютқазди. Ушбу ўйинда жамоа мураббийси Миржалол Қосимов бошқа чомпонатларда банд бўлган легионерлар хизматларидан фойдалана олмади. Шундай бўлсада, хорижий клубларда ўйнаётган Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчилари жамоанинг БААдаги йиғинига келиб қўшиладилар.


