Ўзбек футболчиси Одил Аҳмедов Хитой клубларидан бирига ўтишни режалаштирмоқда

Дата: 22:16, 29-12-2016.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Россиянинг “Краснодар” клуби ва Ўзбекистон термасининг ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Хитой клубларидан бирига ўтишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳақиқатдан ҳам Хитой клубларидан таклифлар келиб тушмоқда. Лекин мен ҳамон “Краснодар”даман. Трансфер масаласида клуб кўп нарсани ҳал қилади. Лекин келажакда қандай клубда ўйнашимни битун оила бўлиб ҳал қиламиз”, - деб иқтибос келтиради Аҳмедовдан Sports.uz нашри.

Ўзбек футболчиси футболда муҳитни ўзгартириш вақтлар келадиган пайтлар ҳам бўлиб туради деб ҳисоблашини айтиб ўтди.

“Ҳозир айнан шундай пайт деб ўйлайман. Агар хитойликлар жиддий туриб, сўралган маблағни тўлашса, “Краснодар” рози бўлади, - деди у.

Шунингдек, Ўзбекистон термасининг ярим ҳимоячиси Хитойда футболнинг сифати ўсиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: