Ўзбек геологлари замонавий рақамли технологияларни ўзлаштирмоқдалар

Дата: 14:50, 23-03-2016.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат геология қўмитаси ходимлари ўз ишларида замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш уқувларини ўзлаштириш бўйича ўқув курсларидан ўтмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Давлат геология қўмитасидан маълум қилишларича, март бошида “Global Mapper, Erdas Imagine ва Envi замонавий маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда Ерни масофадан туриб кузатиш маълумотларини рақамли таҳлил қилиш ва улардан геология қидирув ишларидан фойдаланиш” дастури бўйича 15 кунлик курс ташкил этилди.

Ерни масофадан туриб кузатиш ва ГИС-технологиялар маркази томонидан ташкил этилган курсда қўмитага қарашли корхоналарнинг 8 мутахассиси қатнашди. Улар орасида “Давгеоахборотмаркази”, “Марказий-Ўзбекистон ГСОҚЭ”, “Комплекс ГСОҚЭ”, “ГСС”, “ИМР” корхоналари ходимлари бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: