Ўзбек гиламлари Дубайдаги кўргазмада намойиш этилди

Дата: 18:11, 30-12-2016.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – 29 декабрда Дубайдаги Бутунжаҳон савдо марказида XXII Carpet and Art Oasis кўргазма савдоси очилди. Унда Ўзбекистон товарлари ҳам тақдим этилди, деб ёзади kommersant.uz нашри.

Тадбир Дубай савдо фестивали доирасида ўтказилиб, 15 январгача давом этади. Кўргазманинг асосий мавзуси – инновацион матолар бўлди.

“Экспозицияда бутун дунёдан 45 компаниянинг стендларини намойиш қилади. Улар орасида Ўзбекистон, Эрон, Покистон, Афғонистон, Озарбайжон, Туркманистон, Туркия, Ҳиндистон, Кашмир, Хитой каби давлатлар бор. 8 минг кв. м майдонда 200 минг атрофида ипак матолар ва жун гилам буюмлари кўрсатилади. Уларнинг 80% қўлда тўқилган”, - дейилади хабарда.

Кўргазмада ноёб қадиий гиламлар нусхалари ҳам намойиш қилинади.

Экспозиция ҳудудида бадиий галерея ҳам ишлаб турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: