Ўзбек гимнастикачилари АҚШга Рио Олимпиадасига тайёрланиш учун жўнаб кетишди

Дата: 16:38, 02-08-2016.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – 1-13 август кунлари бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон термаси Риодаги Олимпиададаги иштироки олдидан АҚШда тайёргарликдан ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Гимнастика федерацияси маълумотларига кўра, ўқув машқ йиғинларида яккалик дастурда ва гуруҳ машқларида иштирок қилувчи спортчилар қатнашмоқда. Булар  А.Сердюкова, З.Қурбонова, Л.Ғаниева, М.Ростобурова, С.Амирова, В.Давидовалардир.

Маълумот ўрнида, XXXI ёзги Олимпиа ўйинлари 2016 йилнинг 5-21 август кунлари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтади. Бадиий гимнастика бўйича мусобақалар – 19-21 август режалаштирилган. Бу Жанубий Америкада ташкил этилган илк Олимпиа ўйинлари бўлади. Паралимпиада 7-18 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбек спортчилари Рио ўйинларига 120 ортиқ лицензияларни қўлга киритишган.  Булардан 70 йўлланма олимпиачиларга, 52таси паралимпиячиларга тегишли.

Янгилик билан ўртоқлашиш: