Ўзбек гимнастикачилари Санкт-Петербургдаги халқаро турнирда 8 медални қўлга киритдилар

Дата: 13:06, 22-05-2014.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Санкт-Петербургда спорт гимнастикаси бўйича “Александр Дитятин Кубоги” халқаро турнири якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистонлик Эдуард Шаулов кўпкурашда “бронза” медаль совриндори бўлди. Бундан ташқари, ушбу спортчи турник машқларида “кумуш” медални, эркин машқлар, отда ва брусда машқларда “бронза”ни қўлга киритиб, жамоага яна тўрт соврин олиб келди. Вероника Орлова ҳам кўпкурашда учинчи бўлди. Алоҳида турларда гимнастикачи қизимиз суянчиқдан сакрашда “кумуш” медални, эркин машқларда “бронза”ни олди”, - деб қайд этишди Ўзбекистон Гимнастика федерациясида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: