Ўзбек гимнастикачиси Оксана Чусовитина АҚШдаги турнирда 4 медални қўлга киритди

Дата: 16:38, 28-02-2017.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Ўзбек гимнастикачиси Оксана Чусовитина АҚШдаги турнирда икки олтин ва икки бронза медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Етти Олимпиада иштирокчиси олтин медалларни тиргакли сакраш баҳсида, бронза совринларни тўнкада машқлар ва кўпкурашда қўлга киритди.

Ушбу халқаро турнир Бокуда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги олдидан текширув босқичи бўлди. Мазкур мусобақага нафақат Чусовитина, балки ўзбек термасининг Амина Ҳалилова ва Ҳилола Дониёрова каби аъзолари ҳам тайёрланмоқда.

Янги олимпиа даврасида Таиландда Осиё чемпионати ҳам бўлиб ўтади. Майда ўтказиладиган ушбу турнирда Чусовитина ҳам қатнашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: