Ўзбек гроссмейстери ФИДЕ Гран-приси босқичида россиялик шахматчига партияни бой берди
Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек гроссмейстери Рустам Қосимжонов ФИДЕ Гран-приси босқичида россиялик шахматчи Александр Грищукка 0:1 ҳисобида партияни бой берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Шахмат федерациясидан хабар беришларича, ҳозирда турнирда Борис Гельфанд ва Фабиано Каруаналар етакчилик қилмоқда.
Турнирда ҳозирча Каруана, Гельфандда 6, Накамура, Карякин, Свидлер, Томашевскийда 5,5, Ражабов, Грищукда 5, Косимжонов, Мамедёровларда 4,5, Андрейкинда 4, Домингесда 3 очкодан бор.
Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг 1-15 октябр кунлари Боку (Озарбайжон) шаҳрида ФИДЕ Гран-присининг 2014 - 2015 йилги мусобақалари бўлиб ўтмоқда.


