Ўзбек ихтирочиси Умид Аҳмедов қон томир қисқичининг янги турини ихтиро қилди

Дата: 16:37, 06-01-2017.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Ўзбек ихтирочиси Умид Аҳмедов тиббиётда фойдаланиш учун қон томир қисқичининг янги турини ихтиро қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бу ҳақида 5 январда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги хабар бермоқда.

Янги асбоб жарроҳликда, ангиожарроҳликда, қон томирларни резексия қилиш ва тикишда фойдаланилади. Бу фойдали моделнинг вазифаси қурилмани соддалаштириш, қўллашда қулайликни ошириш ва операсиядан кейинги асоратларни камайтиришдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: