Ўзбек InfinBankи низом жамғармасини деярли икки мартага оширди
Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – 2013 йилда Хусусий очиқ акционерлик тижорат Invest Finance Bankнинг низом жамғармаси деярли икки мартага кўпайтириб 44,131 млрд сўмни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банкдан хабар қилишларича, молия муассасасининг ялпи капитали ўтган йил охирига келиб 51,85 млрд сўмни ташкил қилди. Бу эса, бундан бир йил олдинги кўрсаткичдан (25,295 млрд сумов) деярли икки марта ошиқдир. Банк активлари - 491 ,976 млрд сўм (2012 йил 31 декабрда - 246,05 млрд сўм), ялпи мажбуриятлар - 440,125 млрд сўмга тенг бўлди (2012 йил 31 декабрда - 220,755 млрд сўм). 2013 йилнинг охирида банкнинг соф фойдаси 11,376 млрд сўмга тенг бўлди (2012 йил охирида - 6,482 млрд сўм), жами ялпи даромад - 11,376 млрд сўмни (2012 й., 31 декабрда - 6,482 млрд сўм) ташкил этди. Банк ўз ишини 2008 йилда бошлаган. Айни пайтда унинг фаолияти пойтахт ҳудудига қаратилган. Лекин режада мамлакат ҳудудларига чиқиш ҳам кўзда тутилган.