Ўзбек инвестфондлари эндиликда қимматли қоғозларга тикилган маблағларни ҳар чоракда қайта баҳолайди

Дата: 15:29, 02-04-2014.

Тошкент. 2 апрель. ЎзТАГ – Ўзбек инвестиция жамғармалари ва хусусийлаштириш инвестиция жамғармалари эндиликда қимматли қоғозларга тикилган маблағларни ҳар чоракда бир марта қайта баҳолайдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Илгари бу иш ҳар ойда бир маротаба амалга оширилар эди.
Қимматли қоғозларга тикилган маблағларни қайта баҳолаш ҳисобот ойининг охирги кунида компания портфелидаги қимматли қоғозлар сонини ушбу қоғозларни котировка нархларига кўпайтириш йўли билан амалга оширилади, деб хабар беришди Давлат солиқ қўмитасидан.
Агар қайта баҳолаш муддатига келиб бир қимматли қоғоз бўйича бир ёки ундан ортиқ биржа майдончаларида битимлар тузилган бўлса, қимматли қоғознинг энг кўп битим тузилган майдончадаги котировка баҳоси асос қилиб олинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: