Ўзбек ипотека банки низом жамғармасини ошириш учун 181,53 млрд сўмлик акциялар чиқаради

Дата: 17:18, 21-10-2014.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – “Ипотека банк” ўзбек акционерлик-тижорат банки низом жамғармасини ошириш учун 181,53 млрд сўмлик янги акциялар чиқаради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Эмиссия Давлат хусусийлаштириш қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан рўйхатга олинган.

Жами банк 64,32 млн дона номинал қиймати 2,82 минг сўмлик хужжатсиз номи кўрсатилган оддий акциялар чиқаради. Шундан 2 млн донаси имтиёзли акциялар бўлади.

Акциялар ёпиқ обуна йўли билан олдин чиқарилган умумий қиймати 138,3 млрд сўмлик акцияларни янгиларига алмаштириш орқали амалга оширилади. Айни пайтда орадаги 43,23 млрд сўмлик фарқ 2013 йилги фойданинг бир қисми ҳисобига тўлдирилади.

Эслатиб ўтамизки, “Ипотека-банк” АТИБ 2005 йилда “Узжилсбербанк” ва “Замин” ипотека банкининг қўшилиши йўли билан ташкил этилган. Банк фаолиятининг асосий йўналиши – индивидуал уй-жой қурилишини узоқ муддатли кредитлаш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни молиялаштиришдан иборат.

2014 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича банк 18,227 млрд сўм соф фойда олган.

$1 = 2379,75 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: