Ўзбек-қирғиз чегарасида отишмали можаро бўлиб ўтди

Дата: 11:00, 14-11-2014.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 13 ноябрида ўзбек чегарачилари Наманган вилоятининг Янгикўрғон туманидаги Узак аҳоли пункти ҳудудида республикага Қирғизистон томонидан товар моддий бойликларни олиб киришга ноқонуний уринишга чек қўйдилар, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Чегара бузувчини тўхтатиш чоғида қуролдан огоҳлантириш мақсадида фойдаланилганига қарамасдан у ўзбек чегара наряди талабларига бўйсинмади. Қуролдан фойдаланиш натижада ҳуқуқбузарлардан бири ўт отувчи қуролдан яраланди. Ушбу шахс Қирғизистон Жалолобод вилояти Олабуқа тумани Падак аҳоли пунктида яшовчи Қирғизистон фуқароси А.Набиев бўлиб чиқди. Янгиқўрғон касалхонасида тиббий операция ўтказиш чоғида у вафот этди”, – деб таъкидланади Ўзбкистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси хабарида.

Воқеа жойини кўздан кечириш чоғида бу ердан катта миқдордаги товар-моддий бойликлар топилди. Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноий иш қўзғатилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: