Ўзбек ишлаб чиқарувчилари Афғонистонга деярли $50 млнлик товарлар етказиб берадилар

Дата: 12:27, 25-01-2017.

Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Афғонистон бизнеси вакиллари умумий қиймати $49,3 млндан зиёд бўлган ўзбек товарларини етказиб бериш бўйича келишув туздилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Афғонистонга дори воситалари ва тиббий жиҳозлар, “тез ёрдам” автомобиллари, буғдой, электрмаиший техникаларини етказиб беради”, - деб таъкидлашди ТИВ матбуот хизматида.

Ўзбек товарларини Афғонистонга еказиб беришнинг кўпайишига Қобулда “Ўзсаноатекспорт” АЖ савдо уйининг очилиши ҳам кўмак беради. Савдо уйи биносида ўзбек тадбиркорлари маҳсулотларининг доимий фаолият юритадиган “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” кўргазмасини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: