Ўзбек ишлаб чиқарувчиси россиянинг “ГАЗ гуруҳи” учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

Дата: 18:00, 27-07-2015.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – “Уз-Донг Янг Ко” ўзбек-жанубий корейс қўшма корхонаси (ҚК) россиянинг “ГАЗ гуруҳи” билан автобутловчи қисмлар етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги(ЎзТАГ).

“Ҳозирда “ГАЗ гуруҳи” бошқарувчи компанияси билан “ГАЗ”нинг янги ўртача юк кўтарувчи юк машинаси учун том панели деталлари ва бошқа пластмасса буюмлар етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Шунингдек, “Ўзавтосаноат” АК Россия, Озарбайжон, Қозоғистон Турманистон ва Украинадаги дилерлик корхоналарига ички безак деталлари етказиб беришни бошлашни режалаштирмоқдамиз. Корхона бу ҳақида келишув тузиб, россиялик ишлаб чиқарувчиларга яхлит гилам материалларининг тажриба нусхаларини жўнатиб бўлди”, – деб таъкидлади “Уз-Донг Янг Ко.” ҚН вакили Дилшод Назаров.

Янгилик билан ўртоқлашиш: