Ўзбек қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари ўз электрон савдо майдончаларини оладилар

Дата: 17:48, 13-04-2016.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси “TECLOT” МЧЖ ХК билан биргаликда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари учун электрон савдо майдончаси: agrosale.uzни ривожлантириш лойиҳасини амалга оширмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ССПдан маълум қилишларича, лойиҳа Ўзбек қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларининг экспорти ҳажмларини оширишга қаратилган.

Ушбу майдонча маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга озиқ овқат маҳсулотлари, кишлоқ хўжалик техникаси, ускуналар, кимёвий ўғитлар ва бошқа товар ва хизматларга доир олди-сотди эълонлари жойлаштиришга имкон беради.

Тизим доимий асосда савдолар, иштирокчилар ва олинган таклифлар тўғрисида ҳисоботларни автоматик равишда шакллантиради.

Ҳозирда майдончанинг Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитойдаги шу каби майдончалар билан интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу эса Ўзбекистон маҳсулотларига хорижий харидорлар топиш самарадорлигини оширади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: