Ўзбек “IShONCh” банклараро суғурта компаниясининг рейтинги оширилди

Дата: 18:13, 25-07-2014.

     Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – Ўзбек “IShONCh” банклараро суғурта компаниясининг (БСК) тўлов қобиллиги рейтинги миллий шкала бўйича “Барқарор” прогноз билан “uzА” даражасигача оширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Ушбу баҳо “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги томонидан 2013 йил ва 2014 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича берилди.

     “IShONCh”дан хабар қилишларича, ушбу рейтинг суғурта компаниясининг юқори тўлов қобилиятини билдиради. 2013 йилда “IShONCh” БСКнинг низом жамғармаси 43,31% кўпайтирилиб, 6,95 млрд сўмга етди.

     Низом жамғармаси ошиши муносабати билан таъсисчилар таркиби ҳам ўзгарди. Ўтган йили улар таркибидан “Moliya Binokor Xizmat” компанияси чиқди ва Ўзбекистон банклар ассоциациясининг улуши 30,72 фоиздан 65,08 фоизгача ошди. Ўзсаноатқурилишбанк” ОАБ ва “Alskom»” суғута компанияларининг улушлари навбати билан 20,54% ва 10% ташкил қилди.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: